Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 04/12/2017 Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун тиббий хизматлар сифати яхшиланади
Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун тиббий хизматлар сифати яхшиланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари уюшмаси аъзолари Тошкент халқаро клиникасида бўлиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Мутахассислар хорижий сайёҳлар учун тиббий ёрдамни халқаро нормаларга мувофиқ ташкил этишнинг истиқболли масалаларини муҳокама қилдилар. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг