Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 13/11/2024 Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари

Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистонда урбанизациянинг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинди.

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида 2030-йилга бориб, урбанизация даражасини 51% дан 60% га етказиш, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш, аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сонини 28 тага етказиш, ҳамда барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш мақсадлари белгиланган.

Тадқиқотда фойдаланилган тасодифий таъсир (random effect) модели натижаларига кўра, Ўзбекистонда урбанизация даражасининг ортишига аҳоли даромадларининг ошиши, олий маълумотли кадрларнинг кўпайиши ва уй-жойлар қурилиши аҳамиятли ижобий таъсир кўрсатади.

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони 20,7% га – тенг суръатда ўсган. Бу даврда мамлакатда урбанизация даражаси 50-51% орасида сақланиб, Тошкент шаҳри инобатга олинмаса, ҳудудлар бўйича умумий кўрсаткич 46-47% орасида ўзгариб турган.

Тошкент шаҳрининг жозибадорлиги туфайли меҳнатга лаёқатли аҳолининг шаҳарга ҳаракати ортиб бормоқда. Жумладан, Тошкент доимий аҳолиси таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши 64% ни ташкил этса, ҳудудларда бу кўрсаткич 54% дан ошмайди. 

Тадқиқот хулосаларига таяниб айтиш мумкинки, юқори даромадли иш ўринлари яратиш, малакали кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва ижтимоий хизматлар сифатини ошириш орқали яшаш шароитларини яхшилаш урбанизация даражасини оширишга хизмат қилади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг