Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 14/06/2016 Ўзбекистонда UnionPay карталари эквайринги бўйича лойиҳаси очилади
Ўзбекистонда UnionPay карталари эквайринги бўйича лойиҳаси очилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-июнь куни Ўзбекистонда UnionPay халқаро карталари эквайринги бўйича лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси маълумотларига кўра, делегацияга “China UnionPay” Президенти Ши Вэнчао раҳбарлик қилади ҳамда лойиҳанинг очилиш маросимида иштирок этади.

UnionPay International тўлов тизими – йирик ва динамик ривожланаётган тўлов тизими бўлиб, 2002-йили Хитой Марказий банки қўллаб-қувватлаши оқибатида ташкил этилган.

Бугунги кунгача бутун дунё бўйлаб 3,5 млрд. ортиқ карталар чиқарилган. UnionPay карталарига дунёнинг 143 та мамлакатида хизмат кўрсатилади, жумладан ўрнатилган банкоматлар сони ҳам 1 млн. донадан ортиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг