Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 Ўзбекистонда уч ойда 50,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди

Ўзбекистонда уч ойда 50,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–март ойларида мамлакатимизда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми деярли 50,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 10,8 фоизга кўпдир.

Сўнгги йиллардаги мос даврлар бўйича кўрсаткичлар динамикаси:

2024 йил — 42,8 трлн. сўм

2023 йил — 27,6 трлн. сўм

2022 йил — 24,2 трлн. сўм

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг