Валюта курслари 13/03/2025
$1 – 12920.00
UZS – -0.09%
€1 – 14102.18
UZS – -0.04%
₽1 – 149.52
UZS – -0.44%
Қидириш
Технологиялар 27/02/2025 Ўзбекистонда Temu маркетплейси блокланиши мумкин

Ўзбекистонда Temu маркетплейси блокланиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2024 йилдан бери фаолият юритаётган Temu маркетплейси блокланиши мумкин. Бу ҳақда Истикболли лойихалар миллий агентлиги электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси раҳбари Камронбек Муҳаммадиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Temu ҳанузгача Ўзбекистонда расмий лицензия олмаган ва уни расмийлаштириш учун ҳеч қандай уриниш қилмаган. Шу сабабли яқин вақт ичида платформага кириш чекланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Вазирлар Маҳкамаси электрон тижоратни тартибга солиш бўйича янги қоидаларни тасдиқлаган. Улар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.

Янги талаблар маркетплейслар, буюртма агрегаторлари, рақамли стриминг сервислари ҳамда курьер ва таксичилар каби ўзини ўзи банд қилган шахсларга тааллуқлидир.

Янги қоидаларга кўра:

Ҳар қандай маркетплейслар, агрегаторлар ва стриминг платформалар Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши шарт.

Молиявий операциялар, жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари махсус банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши лозим.

#Temu  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг