Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 06/11/2024 Ўзбекистонда «Швейцария кунлари»га тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистонда «Швейцария кунлари»га тайёргарлик кўрилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Муҳтор Элчиси Константин Оболенский билан учрашди. 
Учрашувда томонлар 23-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ўзбекистонда Швейцария кунлари"га тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи корхонларини жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

"Швейцария кунлари" доирасида экология, соғлом турмуш тарзи ва сув ресурсларига бағишланган кўргазмалар, сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, урбанизация ва барқарор ривожланиш каби асосий мавзуларни қамраб олувчи панель сессиялари ташкил этилади.

"Швейцария кунлари" Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги икки томонлама алоқаларни бизнес, маданият ва таълим соҳасида мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Тадбирда барқарор бизнесни ривожлантириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган Швейцария технологияларининг кўргазмалари, концертлари, бизнес-форумлари ва тақдимотлари намойиш этилади.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Швейцария тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олдилар. Бунинг учун икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган қўшма бизнес-форумлар ва ўзаро бизнес ташрифлар ташкил этилади.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг