Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 07/09/2017 Ўзбекистонда “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси йирик лойиҳасига старт берилди
Ўзбекистонда “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси йирик лойиҳасига старт берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Амалга оширилган ўзгаришлар туфайли, Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларига хорижий инвеститисиялар ҳажми ошиб бормоқда. Ушбу ўзгаришлар янги иш жойларни яратишга таъсир беради.

Янги технологияларни киритиб олиш кўп корхоналарнинг самарадорлигини оширади, ишлаб чиқарилган махсулотнинг сифатини яхшилайди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу сиёсат аҳолининг фаравонлигига қаратилган. Ушбу саъйи-ҳаракатлар доирасида, кўмир сохасини такомиллаштиришга ҳам кўп эътибор берилмоқда.

7 сентябрь куни Хитойнинг "China Railway Tunnel Group va China Coal Technology & Engineering Group Corp." консортсиуми “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси йирик инвестицион лойиҳасининг доирасида дастлабки тайёрлов ишларни бошлади.

Тантанали тадбирда "Ўзбекистон темир йўллари АЖ", "China Railway Tunnel Group va China Coal Technology & Engineering Group Corp.", ОАВ вакиллари ва жамоатчиллик иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шаргункўмир” АЖнинг модернизацияси” фармонини имзолаган эди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 94,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг амалга ошириш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда "China Railway Tunnel Group (CRTG)" компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» аксионерлик жамияти "Ангрен – Поп" электрлаштирилган темир йўл линиясини амалга оширган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларни ташкил этган эди.

Маълумот учун: "China Railway Tunnel Group Co., Ltd" туннелларнинг қурилиш ва ер остидаги ишлар бўйича йирик компаниялардан бири ҳисобланади ва 1978 йилда пайдо ташкил топган. "China Railway Tunnel Group Co., Ltd" компаниясининг асосий фаолияти темир ва авотомобил йўллар, муҳандис алоқалар, гидравлика ва гидроэлектрик қурилишини ҳамда меҳаник ва монтаж ишлар, туннелларнинг, кўприкларнинг, автомобил йўлларнинг ихитисослаштирилган пудратини ичига олади.

"China Railway Tunnel Group Co., Ltd" лойиҳа тузиш, қурилиш, илмий-тадқиқот, тунелларга ишлов бериш ва ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Тунелларнинг қурилиш масофаси бир йилда 600 километрдан ортиқ ташкил этади ва йиллик айирбошлаш ҳажми 6,5 млрд. АҚШ доллардан зиёддир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг