Фармон билан: Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги; Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси; Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинди.
Қуйидагилар тугатилди: Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси; Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази; Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018 йил 1 июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди.