Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 09/09/2016 Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 12-сентябрда нишонланади
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 12-сентябрда нишонланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12-сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаати инобатга олиниб, 2016-йилнинг 12-сентябрь куни мамлакатимизда дам олиш куни деб белгиланди ва байрам сифатида кенг нишонланади.

Бу ҳақда 2016-йилнинг 9-сентябрь куни эълон қилинган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори”да белгилаб қўйилди.

“Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь душанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади Президент қарорида.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг