Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2016 Ўзбекистонда ОЎЮнинг ўқув режалари ва дастурлари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда ОЎЮнинг ўқув режалари ва дастурлари қайта кўриб чиқилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-май куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминлаши, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечиши, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этиши, шунингдек, таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун биринчи навбатда фундаментал ва техник мутахассисликлар бўйича етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларининг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилишини назарда тутувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди;

олий ўқув юртларининг аниқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчиларига нисбатан истиқболга мўлжалланган талаб-эҳтиёжга, шунингдек, битирувчиларнинг танланган мутахассислик бўйича ишга жойлашуви мониторинги асосида 2016/2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари шакллантирилди.

2016/2017 ўқув йили учун:

бакалаврларни 57907 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 19120 ва тўлов-контракт асосида – 38787 нафар миқдорида;

магистрларни 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1548 ва тўлов-контракт асосида – 3452 нафар миқдорида;

Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида – 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 35 нафар қабул қилиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Тошкент тиббиёт академиясининг 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишни, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун биринчи навбатда фундаментал ва техник мутахассисликлар бўйича етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни назарда тутилди;

олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо беришда ва моддий рағбатлантиришда уларнинг хорижий тилларни қай даражада эгаллаганлигига ҳамда замонавий педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнида қўллай олиш савиясига аҳамият берилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига биноан ташкил қилинган мамлакат олий ўқув юртларининг 15 та таянч марказларида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибини янги ўқув дастурлари ва таълим услублари бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни 2016 йилнинг 1 июлидан ташкил қилишни таъминласин, шу мақсадда чет эллардаги етакчи олий таълим муассасаларининг олимлари ва профессорларини кенг жалб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда: Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификаторига янги киритилаётган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб, шу йилнинг 1-августига қадар янги киритилаётган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг