Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/08/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 65 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 50 ёшли Б.Х. (эркак) вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 458 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Самарқанд вилоятида 18 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан, Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 949 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг