Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 (+193) нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 (+193) нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 10 203 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 872 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг