Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафар Самарқанд вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда юртимизда 10 149 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 8 734 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг