Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 2141 таси Тошкент шаҳри, 2783 таси Жиззах, 2446 таси Фарғона, 2340 таси Тошкент, 1727 таси Қашқадарё, 1649 таси Самарқанд, 1266 таси Наманган, 1218 таси Сурхондарё, 1048 таси Андижон, 807 таси Сирдарё, 775 таси Бухоро, 700 таси Хоразм, 609 таси Навоий вилоятлари ва 1048 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 12786 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 2614 таси саноат ва қурилиш, 2076 таси савдо ҳамда 3070 таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди.
2016 йил 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) умумий сони 261,9 мингтани ташкил этиб, шундан 211,4 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.