Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 15/03/2025 Ўзбекистонда GIZ билан ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистонда GIZ билан ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари билан учрашди.

Учрашувда GIZнинг Ўзбекистондаги баҳолаш миссияси якунлари ва “Ижтимоий заиф аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоялаш ва инклюзиясини қўллаб-қувватлаш” бўйича янги лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Янги лойиҳанинг ишга туширилиши, ногиронлиги бўлган шахслар ва аёллар учун ижтимоий ҳимоянинг сифати, самарадорлиги ва қулайлигини оширишда муҳим қадам бўлади.

Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратдилар, жумладан:

• аҳолининг заиф қатламлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва ижтимоий хизматлар тизимини яхшилаш;

• ижтимоий ҳимоя соҳасида рақамли ечимларни ривожлантириш, шу жумладан хизматларни автоматлаштириш учун сунъий интеллектни жорий этиш;

• ижтимоий ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича келишиб олинди.

Якунда томонлар лойиҳани самарали амалга ошириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишиб олдилар ҳамда ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилган янада самарали ва инклюзив ижтимоий ҳимоя тизимини яратишга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг