Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 05/09/2016 Ўзбекистонда фосфоритларни қайта ишлаш бўйича Халқаро конференция ўтказилади
Ўзбекистонда фосфоритларни қайта ишлаш бўйича Халқаро конференция ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг октябрь ойида “Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” I халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

2016-йилнинг 10-октябрь куни бўлиб ўтадиган конференцияга Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Аммофос-Максам” АЖ ташкилотчилик қилишмоқда.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад фосфоритларни қайта ишлаш технологиялари доирасида эришилган ютуқлар ва уни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқишдан иборат.

Ушбу конференция фосфор саноатида фаолият олиб борувчи олимлар, мутахассислар ва корхона вакиллари учун конструктив мулоқот майдонига айланиши мумкин.

Конференцияда кўзда тутилган асосий вазифалар:

Академик фанлар ва олий ўқув юртлари вакиллари ҳамда ишлаб чиқариш вакиллари ўртасида илмий ва илмий-техник муаммоларнинг муҳокамаси;
Ишлаб чиқариш ходимлари ва илмий ходимлар ўртасидаги алоқани фаоллаштириш;
Долзарб, мухим амалий илмий-техник муаммолар мухокамасида талабалар, магистрантлар ва илмий ходимларнинг иштироки учун имконият яратиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг