Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 11/10/2016 Ўзбекистонда фалокатларга қарши курашиш салоҳиятини кучайтириш бўйича дастур ишга туширилди
Ўзбекистонда фалокатларга қарши курашиш салоҳиятини кучайтириш бўйича дастур ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 11-октябрь куни Ўзбекистонда фалокатларга қарши курашиш салоҳиятини кучайтириш бўйича дастур ишга туширилди.

Мазкур дастур Жаҳон банки ва Ўзбекистон Ҳукуматининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади. Дастур табиий офатлар хавфини камайтириш ва қайта тиклаш бўйича Глобал фонд (GFDRR) ҳузуридаги ривожланаётган давлатларда табиий офат хавфларини бошқаришни кенг татбиқ этиш бўйича Жаҳон банки ва Япония дастури доирасида молиялаштирилмоқда.

Ўзбекистонда, барча табиий офатлар орасида зилзила энг кўп иқтисодий йўқотишларга олиб келади. Республика аҳолисининг ҳамда иқтисодий объектларнинг ярмидан кўпи, жумладан Тошкент шаҳри ҳам, сейсмологик хавфли ҳудудларда жойлашган.

Жаҳон банкининг изланишлари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикасида ҳар йили камида 1 млн. одам ер қимирлашидан азият чекади, бунинг натижасида эса мамлакат ЯИМнинг 3,2 фоизи миқдорида зарар кўрмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг ривожланиш ютуқларига инсонлар ҳаётига зарар етказилиши йўли билан раҳна солмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг