Валюта курслари 09/01/2025
$1 – 12962.98
UZS – 0.11%
€1 – 13377.80
UZS – -0.92%
₽1 – 123.68
UZS – 2.21%
Қидириш
Ўзбекистон 06/01/2025 Ўзбекистонда электрон сигареталар айланмасини чеклаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда электрон сигареталар айланмасини чеклаш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда турли хил тамаки маҳсулотлари, жумладан электрон сигареталар ва никотин етказиб бериш қурилмалари айланмасини тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳужжатни биринчи ўқишда батафсил кўриб чиқишни бошлади.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

Қабул қилинган чоралар никотин сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилишни камайтириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг