Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/01/2018 Ўзбекистонда Чехия Европадаги муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида кўрилади
Ўзбекистонда Чехия Европадаги муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида кўрилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мартин Стропнитский Жаноби Олийларига! Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан қутлашдан чин дилдан мамнунман.

Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасида тенг ва дўстона муносабатлар ўрнатилди, шунингдек, турли соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди.

Ўзбекистонда Чехия Европадаги муҳим ва ишончли ҳамкор сифатида кўрилади. Биз муносабатларимизнинг келажагига улкан ишонч билан қараймиз ва ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрмиз.

Ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси ва Чехия ўртасидаги ҳамкорликнинг кучли сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари бундан кейин ҳам икки томонлама муносабатларни изчил ва барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу ажойиб фурсатдан фойдаланиб, келаётган Янги йил билан табриклайман ва Сиз, жаноб Вазирга, сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва масъулиятли ишингизда муваффақиятлар тилайман!

Ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг