Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни шарафига, Ўзбекистондаги ФАО Ваколатхонаси томонидан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси билан биргаликда анжуман ташкил этилди. Унда, вазирлик ва идоралар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш масалалари бўйича тақдимотлар билан иштирок этишди. Бундан ташқари, табиий ресурсларни комплекс бошқаришга қаратилган қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш куни жорий этилган эди. Сана тасодифан танланмаган - 1994-йил 17-июнида «Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва/ёки чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлланишга қарши кураш тўғрисида БМТ конвенцияси” қабул қилинган. Шартнома, БМТга аъзо барча давлатлар томонидан имзоланган.
2021 йилнинг, чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш куни нишонланадиган 17 июн санаси, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва соғлом ер майдонларини яратиш мавзусига бағишланади, бунинг натижсида иқтисодиётнинг барқарорлиги таъминланади, янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг даромадлари ошади ва озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ерларни қайта тиклаш биохилма-хилликни сақлашга ҳисса қўшади. Бунинг натижасида, ернинг исишига таъсир этувчи атмосфера углеродининг ерда сакланиб колиши туфайли, иқлим ўзгариши жараёни секинлашади. Шунингдек бу иқлим ўзгариши оқибатларининг юмшашига олиб келиши ва COVID-19 пандемияси тугагач, «яшил» тикланишга асос бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда, 2017 йилдан буён CADI «Марказий Осиёдаги чўллар бўйича ташаббус» лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда. Ушбу лойиҳа, Бирлашган Миллатлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилиб, Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
«Ташаббус, глобал аҳамиятга эга бўлган ноёб экотизимли мўътадил чўлларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга қаратилган. Улар қушлар, шунингдек ёввойи туёқли ҳайвонлар учун муҳим миграция минтақаларидир. Ўзбекистон билан бир қаторда, Қозоғистон ва Туркманистон ҳам CADI нинг мақсадли мамлакатларидан ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудининг ярмидан кўпроғи, чўллар билан қопланганлиги, бу эко-тизимларнинг мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятини тасдиқлайди. Бугунги тадбирда, кенг манфаатдор шахслар доираси учун ўқув курси ўтказиб, уларни табиий ресурсларни комплекс бошқариш, шунингдек, ер ресурсларини барқарор бошқариш бўйича энг самарали технологиялар билан таништиришдан мамнунмиз», - дея таъкидлайди CADI лойиҳасининг Ўзбекистондаги Миллий координатори Наримон Нишонов.
ФАО нинг «Ўрта Осиё ва Туркиянинг қурғоқчиликга мойил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш (ИСЦАУЗР-2)» лойиҳаси, қурғоқчилик хавфидан эрта огоҳлантириш ва унинг хавфини камайтиришга йўналтирилган. Мутахассислар томонидан қурғоқчилик ва шўрланиш жараёнларини бошқариш, шу жумладан шўрланишни камайтириш учун инновацион ёндашувлар ва технологияларни намойиш этиш, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли янги экинларни жорий этиш ва фермерларни тайёрлаш бўйича етакчи тамойиллар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси лойиҳа ҳамкорлари ҳисобланади.
"Лойиҳанинг умумий мақсади, табиий ресурсларга босим ва салбий таъсирларни камайтириб, хатар ва заифлик даражасини пасайтирадиган, қишлоқ аҳолисига қурғоқчилик ва шўрланишга қарши курашда ва бу ҳолатларга мослашишга ёрдам берадиган барқарор бошқарув амалиётини қўллаган ҳолда, табиий ресурсларни интеграциялашган бошқариш миқёсини кенгайтиришдир», дейди лойиҳанинг Миллий менежери Мухаммаджон Қосимов.