Танловнинг асосий мақсади – математик мисолларни ечиш қизиқарли ва қувноқлигини кўрсатиб беришдир.
Танлов “AKSF”нинг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланган “Olympia” МЧЖ компанияси томонидан ташкил этилган. 2018 йили танловда дунёнинг 80 та мамлакатидан 6 млн. нафардан ортиқ мактаб ўқувчилари қатнашишади.
2018 йилнинг 17 март куни Ўзбекистонда биринчи маротаба халқаро математика танлови ўтказилади. Танловда Тошкент шаҳридаги мактабларнинг 2-10 синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Танловда қатнашиш нархи 30 минг сўм. Рўйхатдан ўтиш “olympia.uz” сайтида 2018 йилнинг 1 март кунига қадар давом этади.
Танлов якунларига кўра ҳар бир иштирокчига сертификат берилади. Танлов ғолиблари дипломлар билан тақдирланишади.