Ўзбекистонда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 15,9 трлн. сўмга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 трлн. сўмга ёки 7,9 % га кўпдир.
2025 йилнинг дастлабки уч ойида ўзлаштирилган чет эл инвестициялари ва кредитлари умумий ҳажми $8,7 миллиардни ташкил қилди.
Ушбу маблағнинг $6,6 миллиард қисми, яъни 85,4 трлн. сўми, янги асосий фондларни яратишга — яъни асосий капиталга йўналтирилди.