Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур - деди Шавкат Мирзиёев.
Ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олгани танқид қилинди.
Шунингдек, республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.
Жумладан, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.
Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.