Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 11/11/2016 Ўзбекистонда “3D” китоблари сотувга чиқди
Ўзбекистонда “3D” китоблари сотувга чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Фарзандингизни ажойиб совға билан ҳайратлантиришни истайсизми? “Real Solutions” компанияси сизга ана шу имкониятни таклиф этади! “Реал Солутионс” компанияси илгариги бўяладиган зерикарли ва оддий китоблар ўрнига энди нафақат бўяш, балки бошқариш, ўқиш, ўйнаш, ўрганиш ҳамда томоша қилиш мумкин бўлган замонавий “3D” китобларини тақдим этиб, фарзандингиз зерикмаслигига кафолат беради!

Компания томонидан тақдим этилаётган “Малика ва унинг дўстлари”, “Рицарлар афсонаси”, “Ажойиб 3D автомобиллари”, “Динозаврлар сирлари”, “Шолғом”, “Товуқвой”, “Ҳайратланарли денгиз жонзотлари”, “Сувости дунёси сирлари”, “Халқ эртаклари” ҳамда “Бўғирсоқ” ҳақидаги “3D” китоблари жаҳон инновацион технологиясининг янги ва замонавий кўриниши бўлиб, ундан фойдаланган фарзандингиз қизиқарли маълумотларга эга бўлади. Бир сўз билан айтганда, китоб фарзандингиз бўш вақти мазмуни ҳамда тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг