Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 05/12/2016 Ўзбекистонда 2017-йилдан алкоголь учун минимал нархлар ошади
Ўзбекистонда 2017-йилдан алкоголь учун минимал нархлар ошади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 2017-йилнинг 1-январидан бошлаб пиводан ташқари бошқа барча алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи ва чакана савдонинг минимал нархлари ошади.

Янги нархлар 2016-йилнинг 29-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молиф вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг ҳамкорликдаги қарори билан тасдиқланган.

Қарорга кўра, вино учун улгуржи савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 5,4 минг сўм (+16,6%), чакана савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 6,5 минг сўм (+16,9%)ни ташкил этади.

Ароқ учун улгуржи савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 12,9 минг сўм (+18,6%), чакана савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 15,5 минг сўм (+18,7%)ни ташкил этади.

Конъяк учун улгуржи савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 17,2 минг сўм (+19,2%), чакана савдо учун минимал нарх эндиликда 1 литр учун 20,6 минг сўм (+18,9%)ни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг