Натижада аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 14 фоизга ошди, ушбу соҳанинг ЯИМ таркибидаги улуши 2014 йилдаги 54,0 фоиздан 2015 йил якунларига кўра 54,5 фоизгача ошди.
Ўтган йилда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (+15,4 фоиз), молиявий хизматлар (+30 фоиз), туристик хизматлар (+15,9 фоиз), соғлиқни сақлаш хизматлари (+17,3 фоиз), маиший хизматлар (+17,5 фоиз) энг юқори суръатлар билан ривожланди.