Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ якка тартибдаги уйлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ якка тартибдаги уйлар фойдаланишга топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш мақсадида ҳисобот даврида янги қишлоқ массивларида замонавий лойиҳалар асосида 12 мингдан ортиқ якка тартибдаги шинам уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Барпо этилаётган қишлоқ уй-жой массивларида 453 километрлик сув таъминоти тармоғи, 256 километрлик газ, 323 километрлик электр тармоқлари тортилди, 283 трансформатор нимстанцияси ўрнатилди.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён мамлакатимизда 10,1 миллион квадрат метр, жумладан, қишлоқ жойларда 7,6 миллион квадрат метр уй-жойлар, 1,6 минг километрдан зиёд, хусусан, қишлоқ жойларда 1,3 минг километр сув таъминоти тармоқлари бунёд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг