Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 22/08/2016 Ўзбекистонда 1-октябрдан иш ҳақи миқдори 1,15 баравар оширилади
Ўзбекистонда 1-октябрдан иш ҳақи миқдори 1,15 баравар оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 1-октябрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,15 баравар оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 22-август куни Ўзбекистонда 1-октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2016-йилнинг 1-октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги минимал тўловлар белгиланди:
иш ҳақи – ойига 149 775 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг