Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/07/2016 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапурда йиғин ўтказади
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапурда йиғин ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-30-октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Сингапурда ўтказади. Бу ҳақда ЎзФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоа 13 – 17 июль кунлари давомида Тошкентда машғулотлар олиб бориб, сўнгра Сингапурга жўнаб кетади. У ердаги йиғинлар 24 июлгача давом этади.

Қуйида навбатдаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Умиджон Ҳамроев (“Пахтакор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Хусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Хушнудбек Авилов (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов ( “Қўқон-1912”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Сухроб Нуриллоев (РОЗК), Саиджамол Далатжонов (“Динамо”), Достон Ибрагимов (“Динамо”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”), Жамшид Юсупов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: Бобир Абдухолиқов (“Насаф”), Бегзод Ғанижонов (“Қизмлқум”), Азиз Суюнов (“Олмалиқ”).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг