Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/10/2023 Ўзбекистон ёқилғи энергетикани субсидияловчи энг ёмон давлатга айланган
Ўзбекистон ёқилғи энергетикани субсидияловчи энг ёмон давлатга айланган

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисобларига кўра, Ўзбекистон ёқилғи энергетикага давлат томонидан энг кўп субсидия ажратадиган 25 давлатнинг 12-си деб топилган. 

2022 йилда, агентлик баҳолашларига кўра, Ўзбекистонда давлат ёқилғи энергетикасиини субсидиялашга жами 13 млрд.доллар йўналтирган, бу Ўзбекистон ЯИМнинг 19%и дегани, яъни иқтисодиёт ҳажмига нисбатан олганда Ўзбекистон энергетикани субсидияловчи энг ёмон давлатга айланиб улгурган. Ҳатто Туркманистон ва Эронда (ЯИМнинг 14%и) аҳвол биздан яхшироқ.

Ҳисобларга кўра, Ўзбекистон 2022 йилда турли манба ва воситалар орқали газни субсидиялашга 9 млрд.доллар, электрни субсидиялашга 2 млрд.долллар, нефтни субсидиялашга 1 млрд.доллар йўналтирган.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг