Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 27/07/2016 Ўзбекистон январь-июнь ойларида 1,8 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштирди
Ўзбекистон январь-июнь ойларида 1,8 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон шу йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 23 фоиздан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этди. Уларнинг ҳажми ўтган йил шу давридагига қараганда 17,2 фоиз ўсди ва 1,8 млрд. АҚШ долларини, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1,2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилган маълумотномада хабар берилади.

Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган маблағлар ҳажми 6,9 фоиз кўпайди ва 240 млн. АҚШ долларидан ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг