Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар улуши 51,7 фоизни ташкил этди
Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар улуши 51,7 фоизни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида хизматлар улуши 2015-йилнинг шу давридаги 51,2 фоиздан 51,7 фоизгача ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда келтирилишича, жорий йил бошидан буён 2016-2020-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 9 мингта янги сервис объекти ташкил этилган.

Натижада, шу йилнинг тўққиз ойида кўрсатилган хизматлар ҳажми 12,4 фоизга ўсди ва ялпи ички маҳсулот таркибида хизматлар улуши 2015-йилнинг шу давридаги 51,2 фоиздан 51,7 фоизгача ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг