Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД “Ўзбекистонда аёлларининг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида тренинг ўтказди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД “Ўзбекистонда аёлларининг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида тренинг ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси БМТТДнинг “Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш» мавзусида тренинг ўтказди.

Самарали ташкиллаштириш нуқтаи назаридан тадбирлар 2018 йилнинг 5, 6, 11 ва 13 апрель кунлари ҳар бири 28-29 нафардан хотин-қизларга мўлжалланган (жами 115 нафар хотин-қизлар) 4 та бир кунлик тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Тренинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари ходимларига, “Энг яхши инновацион ғоялар” танлови ғолибларига, раҳбар аёлларга, бизнес эгаларига, карьера қилишга, профессионал мавқега эришишга ва ўзига ишонган, билим кўникмаларини оширишга интилган аёллар учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова қуйидагиларни қайд этди: “Биз ўтаётган 4 та тренингдан: аёлларнинг самарали раҳбарлиги учун ахборот ва маълумотларни олиш; ўзида аёллар билим кўникмаларини оширишнинг салоҳиятини кашф этиш ва улардан самарали фойдаланиш қобилияти; ривожланиш учун ўзининг кучли томонларини аниқлаш; самарали бошқарув услуби ва хулқ-атворини ривожлантириш; шахсий қадриятларини ва эҳтиёжларини билиш; фаол тинглаш ва эмпати қобилиятларини ривожлантириш; шахсий муваффақият учун ҳис-туйғулардан фойдаланиш; касбий ривожланишнинг янги босқичи каби натижаларни кутмоқдамиз”.

Клара Усманова, тадбиркор, семинар қатнашчиси: “Бугунги тренинг етакчи аёлларнинг характерини шакллантиришга ёрдам беради. Шунинг билан бирга ўзимга ташқаридан назар солдим. Раҳбар сифатида балки қайсидир пайтларда сал қаттиққўллик қилгандек туюлди ўзимга ҳам... Бу тренингдан сўнг ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Ўзимнинг билим кўникмаларимни оширдим, индивидуал ривожланиш режасини тузишни, бизнес ва шахсий ҳаётда керакли муваффақиятларга эришиш учун энг муваффақиятли стратегияларни ишлаб чиқишни, ҳамкорлар билан самарали мулоқотни ўрнатишни, шунингдек, ҳаётий ўзгариш ва ютуқлар учун режалар тузишни, илҳом ва қувват олишни ўргандим”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг