Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД “Ўзбекистонда аёлларининг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида тренинг ўтказади
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД “Ўзбекистонда аёлларининг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида тренинг ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси БМТТДнинг “Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш» мавзусида тренинг ўтказади.

Тадбирни самарали ташкиллаштириш нуқтаи назаридан 2018 йилнинг 5, 6, 11 ва 13 апрель кунлари ҳар бири 28-29 нафардан хотин-қизларга мўлжалланган (жами 115 нафар хотин-қизлар) 4 та бир кунлик тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Тренинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари ходимларига, “Энг яхши инновацион ғоялар” танлови ғолибларига, раҳбар аёлларга, бизнес эгаларига, карьера қилишга, профессионал мавқега эришишга ва ўзига ишонган, билим кўникмаларини оширишга интилган аёллар учун мўлжалланган.

Тренингнинг мақсади қуйидагилардан иборат: аёлларнинг билим кўникмаларини ошириш, уларнинг бошқарув тизимида ва умуман ҳаётдаги ўрни тўғрисидаги комплекс тушунчани шакллантириш; ўзининг билим кўникмаларини ошириш салоҳиятини баҳолаш, индивидуал ривожланиш режасини тузиш; бизнес ва шахсий ҳаётда керакли муваффақиятларга эришиш учун энг муваффақиятли стратегияларни ишлаб чиқиш; ҳамкорлар билан самарали мулоқотни ўрнатишга ўргатиш; ўзи тўғрисидаги таассуротларни онгли равишда бошқариш ва ўз имижи сабабли келаётган ахборотни назорат қилиш, шунингдек, ҳаётий ўзгариш ва ютуқлар учун режалар тузишни, илҳом ва қувват олишни ўргатади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова қуйидагиларни қайд этди: “Биз тренингдан: аёлларнинг самарали раҳбарлиги учун ахборот ва маълумотларни олиш; ўзида аёллар билим кўникмаларини оширишнинг салоҳиятини кашф этиш ва улардан самарали фойдаланиш қобилияти; ривожланиш учун ўзининг кучли томонларини аниқлаш; самарали бошқарув услуби ва хулқ-атворини ривожлантириш; шахсий қадриятларини ва эҳтиёжларини билиш; фаол тинглаш ва эмпати қобилиятларини ривожлантириш; шахсий муваффақият учун ҳис-туйғулардан фойдаланиш; касбий ривожланишнинг янги босқичи каби натижаларни кутмоқдамиз”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг