Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси турмуш шароити оғир хотин-қизларга 6 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси турмуш шароити оғир хотин-қизларга 6 млрд. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан республикадаги оғир турмуш шароитида яшаётган 8 588 нафар хотин-қизларга 5 млрд. 873 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда мазкур қўмита томонидан 5 ойлик якунлар бўйича тайёрланган ҳисоботда маълум қилинди.

Унда айтилишича, республика бўйича оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар жами 59 049 нафарни, шулардан, оғир турмуш шароитида ногиронлиги бор хотин-қизлар 21 205 нафарни, кам таъминланган хотин-қизлар 23 079 нафарни, ишсиз хотин-қизлар 16 145 нафарни ташкил этади.

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар сони жами 22 369 тани ташкил этиб, шундан тиббий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар 7 333 нафарни, бандлиги таъминланган хотин-қизлар 7 700 нафарни ташкил этади.

Худудлар кесимида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар таҳлили бўйича, Самарқанд вилоятида 15 151 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 844 нафарни ташкил этади. Бу ҳолат республика кўрсаткичига нисбатан юқоридир.

Оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар жами 7 406 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан уй-жой билан таъминланган хотин-қизлар сони 922 нафар, уй-жой олишга тавсия берилган хотин-қизлар сони 3 417 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг