Валюта курслари 25/04/2025
$1 – 12927.17
UZS – 0.29%
€1 – 14717.58
UZS – -0.02%
₽1 – 155.73
UZS – -0.2%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2025 Ўзбекистон – Хитой «яшил» минераллар бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон – Хитой «яшил» минераллар бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги делегацияларининг «яшил» минераллар бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда «яшил» иқтисодиётга ўтишда муҳим аҳамият касб этувчи соҳалар – қайта тикланувчи энергетика, электромобиллар ва юқори технологияли саноат учун зарур бўлган стратегик хомашё — технологик металлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ вакиллари томонидан амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар тақдимот қилинди.

Хусусан, 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат учун муҳим минераллар соҳасини ривожлантириш дастури доирасида хомашёдан тайёр маҳсулотга бўлган кўп поғонали қиймат занжирларини яратиш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумот берилди ҳамда уларни молиялаштириш механизмлари юзасидан қисқа муддатларда ўзаро манфаатли таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.

Техноген чиқиндиларни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва илғор технологиялар трансфери бўйича инновацион ечимлар таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг