Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2017 Ўзбекистон-Хитой вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Хитой вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 август куни Янчжоу шаҳрида (Тсянсу провинцияси, Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуилаи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида ШҲТ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Хитойнинг ташкилотга жорий раислигига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

2017 йил июнь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитидаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг қатор жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг