Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2016-йилнинг 11-октябрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган учрашувда Хитой терма жамоаси 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Марат Бикмаев ва Отабек Шукуров муаллифлик қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси тўққиз очко жамлаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Гуруҳимиздаги бошқа ўйинларда Эрон - Жанубий Корея 1:0 ва Қатар - Сурия 1:0 ҳисоблари қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувни 15-ноябрь куни Сеулда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади. Шу куни Хитой термаси Қатарни, Сурия термаси эса гуруҳ пешқадами Эронни қабул қилади.