Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/11/2016 “Ўзбекистон хаво йўллари” МАК 2017-йилдан “Нью-Йорк” шаҳрига “Boeing-787 Dreamliner” самолетларида рейсни амалга оширади
“Ўзбекистон хаво йўллари” МАК 2017-йилдан “Нью-Йорк” шаҳрига “Boeing-787 Dreamliner” самолетларида рейсни амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017-йилдан “Нью-Йорк” (АҚШ) шаҳрига “Boeing-787 Dreamliner” самолетларида рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон хаво йўллари” МАК Бош директори Валерий Тян хабар берди.

Валерий Тяннинг қайд этишича, авиакомпания мазкур йўналиш бўйича ёзги жадвал асосида “Boeing-787 Dreamliner” самолетларида рейсни амалга оширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг ёзги жадвали март ойининг охиридан октябрь ойигача амалда бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг