Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2018 Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон санъат ва маданият соҳаси оғир жудоликка учради. Таниқли санъаткор, истеъдодли актёр, комик роллар устаси Ҳусан Шарипов бугун, 26 июнь куни вафот этди.

Ҳусан Шарипов 1937 йилнинг 27 июлида Тошкентда таваллуд топган.

1963 йили Тошкент давлат театр-рассомчилик институтини тамомлаган. 1959-1991 йилларда Муқимий театри актёри, 1986-1987 йилларда мазкур театр директори бўлиб ишлаган. 1995-1997 йилларда эса Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Ҳусан Шарипов театр, кино ва ТВда ижро этган юзлаб роллари билан халққа танилган. Жумладан, «Водиллик келин», «Суюнчи», «Бомба», «Тангалик болалар», «Келинлар қўзғолони», «Чинор остидаги дуэль» фильмларидаги қаҳрамонлари билан танилган. Ҳусан Шариповни, айниқса, «Телевизион миниатюралар театри» машҳурлик чўққисига чиқарган.

1991 йилдан эътиборан Ўзбекистон халқ артисти. 1999 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг