Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 04/04/2023 Ўзбекистон – Венгрия: кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишлари
Ўзбекистон – Венгрия: кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишлари

Жорий йилнинг 3 апрель куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгрия Иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Наджи билан видеоконференцалоқа тарзида музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва келгусидаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилиб, стратегик шериклик кўламини янада кенгайтириш мақсадида барча даражаларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

Инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Устав капитали 50 миллион евро бўлган Махсус инвестиция жамғармасини яратиш масаласи келишиб олинди, унда Венгрия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Миллий инвестиция холдинги таъсисчи сифатида иштирок этади. Янги ташкил этилган жамғарма венгер компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини молиялаштиради.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Венгрия томони Бонапҳарм компаниясининг Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини яратиш ниятини тасдиқлади. “Hagyo” ва “Polus” компаниялари томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида қизилмияни қайта ишлаш мажмуасини ташкил етиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Meditop Pharmaceutical” компанияси билан инновацион дори воситалари ишлаб чиқариш, “Raba Automotive Holding” ва  “Joyson Safety Systems” билан автомобиль бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Томонлар ҳар бир лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда ташаббускорларни биргаликда қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди, хусусан, Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг 22-23 май кунлари Будапешт шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Музокаралар якунида томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқлигини билдирдилар ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, икки томонлама шерикликнинг янги йўналишларини ривожлантириш мақсадида тизимли ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг