Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Молия 05/03/2018 Ўзбекистон ва ЙИБ ўртасидаги мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди
Ўзбекистон ва ЙИБ ўртасидаги мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017 йил 13 октябрь куни Вашингтон шаҳрида имзоланган ЙИБнинг мамлакатимиз ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳадли битим ЙИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни вужудга келтиради.

Ушбу ҳужжат мамлакатимизда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЙИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ва техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг