Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2017 Ўзбекистон ва Япония ТИВ раҳбарлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Япония ТИВ раҳбарлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 апрель куни “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида давлатлараро муносабатларнинг, жумладан “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлашди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг