Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 16/06/2016 Ўзбекистон ва ХХР қатор ҳужжатларни имзолашади
Ўзбекистон ва ХХР қатор ҳужжатларни имзолашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 2016-йилнинг 21-24-июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади ҳамда Тошкентда ўтадиган ШҲТнинг 16-саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Хуэйлай хабар берди.

Ли Хуэйлайнинг қайд этишича, ХХР раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи Хитойнинг Ўзбекистон Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда катта аҳамиятга эга.

Мазкур ташриф ШҲТнинг ривожланиш босқичида муҳим аҳамият касб этиб, дунёда рўй бераётган воқеаларга қарши туриб, иқтисодий барқарорликка эришишда бебаҳодир, таъкидлади у.

“Ўзбекистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг стратегик ҳамкори бўлиб, Буюк Ипак йўлидаги энг муҳим иқтисодий ҳамкордир”, - деди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг