Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Франция делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “ХP Group” бош директори Девид Мартинон ўртасида ҳам музокара бўлиб ўтди.
Мулоқот асосий мавзуси углеводород захираларига эга бўлган газ конлари гуруҳида табиий газ қазиб олишни кўпайтириш лойиҳаси доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланди.
Томонлар конларни ўзлаштиришга самарали ёндашиш ва углеводород ресурсларини қазиб чиқаришни кўпайтириш учун замонавий технологияларни жорий этиш зарурлигига эътибор қаратдилар.
Углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларини оптималлаштириш борасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва тажриба алмашишга келишиб олинди.
Томонлар қўшма ташаббусларни ривожлантириш ва шерикликни мустаҳкамлашни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.