Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2017 Ўзбекистон ва ХМТ ўзаро келишув Меморандумини имзолашди
Ўзбекистон ва ХМТ ўзаро келишув Меморандумини имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга оширишни 2017-2020 йилларга узайтиришга бағишланган ўзаро келишув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Т.Нарбаева, Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Ҳалқаро меҳнат ташкилотидан ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори жаноб Хайнц Коллер, ХМТ Бюросининг ишчилар фаолияти бўйича Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари сектор мудири жаноб Сергиюс Гловацкас, ХМТ Бюросининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари директори Ольга Кулаева хоним, ХМТ Бюросининг ишчилар фаолияти бўйича бош мутахассиси жаноб Владо Чурович, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий координатори (мувофиқлаштирувчиси) жаноб Стефан Приснер ҳамда ҳалқаро ташкилотлар ва Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдухакимов Халқаро меҳнат ташкилоти, халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакилларига миннатдорчилик билдириб, 2014-2016 йилларга мўлжаланган Мамлакат дастури доирасида меҳнат қонунчилиги такомиллаштирилганлиги, аҳолининг меҳнат хуқуқларидан хабардорлиги ошганлигини қайт этди. Шунингдек, қайта алоқа механизми ўрнатилганлиги, алоҳининг хуқуқий онгини янада оширишга қаратилган ахборот-коммуникация технологилари, қолаверса, меҳнат қонунчилиги бузилганда дарҳол чора кўриш жорий этилганлиги айтилди.

Жаноб Хайнц Коллер қисқа вақт ичида Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар сай-харакатлари ва ХМТнинг техник кўмаги билан халқаро меҳнат нормалари ва стандартларини мамлакатда жорий этилишида юксак натижаларга эришилганлиги, шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланишга барҳам берилиганлиги ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича катта ютуқларга эришилганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳукумати халқаро меҳнат соҳасидаги мажбуриятларга масъулият билан ендашаетганлигини, мамлакатда ҳукумат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ижтимоий мулоқот давом этаётганлигини қайд этди.

Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастуринин қўшимча чора-тадбирлар билан 2017-2020 йилларга қадар узайтирилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларни амалга ошириш тарафдори эканлигини тасдиқлайди ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини янада кучайишига, ХМТ ва бошқа халқро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг