Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Ўзбекистон 07/02/2025 Ўзбекистон ва Уммон иқтисодий дипломатия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Уммон иқтисодий дипломатия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 5 февраль куни Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Уммоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вафо ал-Бусаиди билан учрашув ўтказди.

Учрашувда иқтисодий дипломатия соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, келгусида Ўзбекистонда грантлар ва молиявий-техник кўмак жалб қилинган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва бошқа муҳим соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишга қаратилишига келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг