Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 16-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.