Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/01/2018 Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Тожикистон Тожикистон-Ўзбекистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари учрашувлари ўтказдилар.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳларнинг йиғилиши Душанбеда 2018 йил 8-9 январь кунлари бўлиб ўтди.

Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасига тегишли масалаларини муҳокама қилдилар.

Ишчи гуруҳнинг йиғилиши Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилиши доирасида 2018 йилнинг 10 январида давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг