Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2018 Ўзбeкистон ва Тожикистон айрим чегара участкаларида дала текшируви ўтказишди
Ўзбeкистон ва Тожикистон айрим чегара участкаларида дала текшируви ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 29 январь куни Тожикистон Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг беш кунлик учрашуви ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида қолган участкалар бўйича чегара чизиғи ўтказилиши муҳокама қилинди, шунингдек, айрим чегара участкалари дала текшируви олиб борилди.

Топографик ишчи гуруҳлар томонидан чегаранинг 4 та учрасткаси тавсифланди.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Учрашув конструктив асосда, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг